in

Ўзбекистон 3,4 минг тонна анор экспорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон — Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 3,4 минг тонна анорни 4 миллион АҚШ доллари қийматида экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

2024 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистондан энг кўп анор экспорт қилинган мамлакатлар:

Россия Федерацияси: 2,2 минг тонна

Қозоғистон: 448 тонна

Тожикистон: 279 тонна

Қирғиз Республикаси: 266 тонна

Украина: 106 тонна

Бошқа мамлакатлар: 116 тонна