Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йилнинг январь–декабрь ойлари давомида турли материаллардан, жумладан, чарм, тўқимачилик матолари, трикотаж ва туқилган маҳсулотлардан тайёрланган кийим ва аксессуарлар ишлаб чиқариш ҳажми 33,8 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Бу тоифага барча турдаги кийим-кечаклар — эркаклар, аёллар ва болалар учун мўлжалланган юпқа ва қишки кийимлар, шунингдек, ишчи, офис, кундалик ва спорт кийимлари киради.
Саноат сектори барқарор ўсишни намоён этмоқда:
2020 йилда ишлаб чиқариш ҳажми — 10,4 трлн сўм
2021 йил — 13,6 трлн сўм
2022 йил — 17,3 трлн сўм
2023 йилда эса 23,1 трлн сўмга етган.