Тошкент, Ўзбекистон — Маҳаллий «Ulkan-Laziz» МЧЖ Венгриянинг "Moxa Management" компанияси билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Ушбу ҳамкорлик асосида махсус пойабзаллар ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш мақсад қилинган. «Улкан-Лазиз» Венгрия компанияси учун Тизса бренди остида юқори сифатли пойабзаллар ишлаб чиқаришни бошлади.
Бу бўйича дастлабки маҳсулот наъмуналари ҳозирда лаборатория текширувларидан ўтказилмоқда, ва бу жараёнда технологик янгиликлар ҳам амалга оширилмоқда. Ушбу ҳамкорликнинг самарали амалга ошишида GSP+ механизми Ўзбекистон учун катта иқтисодий имкониятлар яратмоқда. ГСП+ тизими аъзоси бўлиш орқали Ўзбекистон корхоналари, жумладан «Ulkan-Laziz», ЕИ бозорига экспорт қилишда бир қатор преференциялардан фойдаланиш имконига эга.
«Ulkan-Laziz» компанияси ушбу механизмдан фойдаланиб, Венгрия компанияси "Моха Манагемент" билан дастлабки босқичда 1.5 миллион евро ҳажмдаги махсус пойабзаллар экспорт қилишни режалаштираётгани бунга яққол мисол бўла олади.
«Ulkan-Laziz» ва "Moxa Management" компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистоннинг иқтисодий фаолиятини йўлга қўйиш, янги ишлаб чиқариш имкониятларини ошириш ва Европа бозорларидаги рақобатдошлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.