Тошкент, Ўзбекистон — Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов Traxys North America LLC компанияси президенти Марк Кристофф бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.
Учрашувда хориж делегацияси вакилларига Ўзбекистонда тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, геология қидирув ишлари ҳамда саноат ишлаб чиқариш жараёнларига инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.