Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 15 апрель куни Schlumberger компанияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ вакиллари ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот кун тартибида сунъий интеллект илғор технологияларини жорий этиш ва геологик маълумотни бошқариш тизимини модернизация қилишга қаратилган асосий ташаббуслар муҳокама қилинди.
Устувор масалалардан бири — «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг амалдаги дастурий таъминотига генератив сунъий интеллект (GenAI) технологиясини интеграция қилиш бўйича ечим тақдимоти бўлди. Ушбу янги теҳнология геология, углеводородларни қазиб чиқариш ва конларни ишлатиш йўналишларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, қарорлар қабул қилиш жараёнларининг тезлиги ва аниқлигини оширишга қаратилади.
Шунингдек, Жамиятнинг мавжуд маълумотлар базасида геологик маълумотларни сақлаш, таҳлил қилиш ва бошқариш тизимини янгилаш ташаббуси муҳокама қилинди. Schlumberger компанияси сунъий интеллект моделлари асосида ахборот ресурсларининг яхлитлиги, тартибли жойлашуви ва таҳлилий самарадорлигини таъминлашга қаратилган консептуал ёндашувни тақдим этди.
Бундан ташқари, геологик қидирув жараёнларининг рақамли экотизимини шакллантиришда муҳим бўғин бўладиган сейсмик қидирув маълумотларини қайта ишлаш марказини ташкил этиш лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув иштирокчилари фаол ҳамкорликка тайёрликларини дилдирдилар ҳамда кейинги амалий қадамларни келишиб олдилар. Schlumberger компанияси Ўзбекистон нефть-газ тармоғининг рақамли ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилган технологик ҳамкорликни давом эттиришга катта қизиқиш билдирди.