in

"Ўзиккиламчиранглиметалл" "Жиззах аккумулятор заводи"га қўшилиши мумкин

Тошкент, Ўзбекистон — "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ қайта ташкил этилиб, унинг "Жиззах аккумулятор заводи" АЖга қўшилиши орқали фаолиятини давом эттириши мумкин.

2025 йил 30 апрель куни "Ўзиккиламчиранглиметалл" акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш кун тартибидаги асосий масалалардан бири — корхонани қайта ташкил этиш, яъни "Ўзиккиламчиранглиметалл"ни "Жиззах аккумулятор заводи"га қўшиш масаласи бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг "Аксиядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунининг 40-41-моддаларига мувофиқ, "Ўзиккиламчиранглиметалл" АЖ акциядорлари жамият ўз акцияларини бозор нархи бўйича қайта сотиб олишини талаб қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бунда акциядорларнинг рўйхати 2025 йил 24 апрел ҳолатига тузилади. Акциялар бозор баҳоси асосида, баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган нарх бўйича қайта сотиб олинади.

Акцияларни қайта сотишни амалга ошириш учун акциядорлар ёзма равишда мурожаат қилиши керак бўлади. Мурожаатда яшаш манзили, депозит ҳисобидан кўчирма ёки нусха, акциялар сони ва пул ўтказиш учун банк реквизитлари кўрсатилиши талаб этилади.