Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Ҳиндистоннинг «TIL Healthcare» фармацевтика компаниясининг делегацияси билан учрашди. Томонлар биргаликда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни учинчи мамлакатларга экспорт қилиш бўйича шериклик имкониятларини муҳокама қилди, деб хабар беради «Дунё» ИА.
Учрашувда «Ташкент Pharma Парк»нинг имкониятлари ва хорижий инвесторлар учун бериладиган имтиёзлар тақдим этилди. 50 дан ортиқ мамлакатга маҳсулот экспорт қилувчи «TIL Healthcare» Ўзбекистон фармацевтика соҳасидаги ислоҳотларни юқори баҳолади.
Компания аллақачон маҳаллий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.