Тошкент, Ўзбекистон — Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистон 123,4 минг тонна мoш экспорт қилди, бу 99,4 миллион АҚШ долларига тенг.
Ўтган йил давомида ўзбек мoшининг энг йирик импортёрлари Хитой, Қозоғистон ва Россия бўлди. Уларнинг ичида етакчи Хитой бўлиб, у 112,1 минг тонна маҳсулот харид қилди. Экспорт ҳажмининг анча кичик қисми Қозоғистонга (5,4 минг тонна) ва Россияга (1,6 минг тонна) тўғри келди.
Бундан ташқари, 806 тонна мpш Нидерландияга, 435 тонна эса Покистонга етказиб берилди. Бошқа мамлакатларга йўналтирилган жами экспорт ҳажми 3 минг тоннага яқинни ташкил этди.