in

2025 йил январь ойида сарёғ ишлаб чиқариш 212,4 тоннани ташкил этди

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил январь ойида Ўзбекистоннинг йирик корхоналари 212,4 тонна сарёғ ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилларга нисбатан барқарор ўсишни намоён этмоқда.

Жумладан, 2023 йил январь ойида ишлаб чиқариш ҳажми 40,1 тоннани ташкил этган бўлса, 2024 йил январь ойида 125,2 тоннага етган.

Шу тариқа, икки йил ичида сарёғ ишлаб чиқариш беш баробардан кўпроқ ўсиб, тармоқнинг жадал ривожланаётганини кўрсатмоқда.