in

ASTERIUM Ўзбекистонда крипто-депозитар фаолияти учун лицензия олди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Миллий перспектив лойиҳалар агентлиги крипто-депозитар фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.

ИЛМА маълумотига кўра, ASTERIUM МЧЖ крипто-депозитар фаолиятини юритиш учун расмий лицензияга эга бўлди.

Лицензия 2022 йил 15 августда 3380-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Крипто-активлар муомаласи соҳасида хизмат кўрсатувчи провайдерлар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом"га мувофиқ берилган.