Тошкент, Ўзбекистон — Эркинжон Турдимов Малайзиянинг Canaan communication & technologies компанияси вакилларини қабул қилди. Унда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.
Компания вакиллари мулоқот давомида Сирдарёда BPO соҳасида ишлашни режалаштиришаётгани ва бу борада маҳаллий кадрларни ўқитиш режалари борлигини таъкидлашди.
Ўз навбатида вилоят раҳбари қонун доирасида компанияга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.
Якунда ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.