Тошкент, Ўзбекистон — 8 апрель куни OpenAI компанияси Ўзбекистонда расман электрон хизматлар кўрсатувчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу ҳақдаги маълумот Солиқ қўмитаси сайтида эълон қилинди.
Шу тарзда, ChatGPT дастурини ишлаб чиққан компания мамлакат ҳудудида рақамли хизматларни легал равишда тақдим этиш ва қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) тўлаш имкониятига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилдан буён Ўзбекистонда жисмоний шахсларга электрон шаклда хизматлар кўрсатадиган хорижий компаниялар учун ҚҚС тўлаш мажбурияти жорий этилган. Бундай хизмат кўрсатувчилар рўйхатига Google, Apple, Meta, Amazon каби йирик халқаро корпорациялар ҳам киритилган.