in

FLSmidth компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 12 февраль куни Тоғ-конь саноати ва геология вазири ўринбосари У.Юсупов, вазирлик бўлинмалари, “ОКМК” АЖ масъул раҳбарлари билан биргаликда FLSmidth компанияси глобал профессионал сервиси раҳбари Кристиан Фабри бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашув давомида FLS вакиллари Хизмат кўрсатиш марказининг қурилиш конспесияси ва унинг фаолияти, ишлаб чиқариш маҳсулотларини маҳаллийлаштириш масалалари юзасидан тақдимотни намойиш этишди.

Шунингдек, тадбирда компания вакилларига Конь-геология вазирлиги тизимидаги “Тоғ-конь саноатида маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш илмий-амалий маркази” давлат муассасининг асосий вазифалари, амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.