in

“Gürok Holding” компанияси билан заргарлик соҳасини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди

Тошкент, Ўзбекистон — Жорий йилнинг 6 декабрь куни Туркиянинг Кутаҳя шаҳри савдо-саноат палатаси раиси, “Gürok Holding” компанияси витсе-президенти Эсин Гюрал Аргат ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Gürok Holding” компанияси бизнесни ривожлантириш директори Омер Алагоз, “GCA Glass Packaging” компаниясининг бош директори Абдулла Гайрет ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, “Ўззаргарсаноат” ассоциацияси раиси Шохрух Тўйчибоев ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Маълумот учун: Туркиянинг Кüтаҳя шаҳрида жойлашган Gürok Holding, шиша ишлаб чиқариш, заргарлик, туризм, қурилиш ва тез айланувчи истеъмол моллари каби турли соҳаларда фаолият юритувчи нуфузли Турк компаниясидир. 1948 йилда ташкил этилган бу компания сезиларли даражада ривожланиб, 2024 йилга келиб 4000 дан ортиқ кишини иш билан таъминламоқда.

Муҳокамалар давомида томонлар Ўзбекистонда заргарлик саноатини ривожлантириш, заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда янги технологияларни татбиқ этиш, халқаро стандартларга жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда ушбу соҳада янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, муҳокамалар давомида томонлар заргарлик соҳасида юқори рақобат муҳитида аниқ мақсад ва натижаларга асосланган лойиҳаларни шакллантириш ҳамда халқаро бозорда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ресурсларни тўғри ва самарали тақсимлаш, соҳада жаҳоннинг илғор ва муваффақиятли тажрибаларидан фойдаланиш юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш ва самарали фаолият олиб боришга келишиб олдилар.