Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалигида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро маркази билан ҳамкорликда 2020 йилнинг 19-25 февраль кунлари “Барқарор ривожланиш учун кўп йиллик ва кўп тармоқли тадқиқотларни илгари суриш” мавзусида учинчи миллий қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тадқиқотлари форумини ўтказмоқда.
Форум БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Европа Иттифоқининг ASK FACILITY дастури ва БМТ Тараққиёт дастури кўмагида ташкил этилмоқда. Бу Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадқиқотларини ривожлантириш йўлида халқаро миқёсда қўллаб-қувватланаётганини кўрсатмоқда.
Икки кун давом этадиган тадбирда бир қатор кенг қамровли сессиялар, жумладан, тадқиқотларни бошқариш, молиялаштириш механизмлари ва халқаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. FAO экспертлари халқаро тадқиқот институтлари ва маҳаллий манфаатдор томонлар ўртасида илғор глобал тажриба алмашиш ва билим алмашинувини рағбатлантириш орқали турли сессияларга ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Форумнинг салмоқли қисми Ўзбекистон ва халқаро тадқиқот тармоқлари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар билан шуғулланувчи халқаро ташкилотларни бирлаштирган глобал шериклик – CGIAR тизими билан алоқаларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Форум давомида хусусан қуйидагилар кўриб чиқилади:
• Тадқиқотни молиялаштириш механизмлари ва барқарор молиялаштириш учун потенциал ислоҳотлар
• Халқаро ҳамкорлик имкониятлари ва ривожланиш ҳамкорларини қўллаб-қувватлаш
• қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадқиқотларни қонунчилик ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимлари
• Миллий қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот тизимини мустаҳкамлаш
• CGIAR ва бошқа халқаро тадқиқот тармоқлари билан стратегик ҳамкорлик
Форум Ўзбекистоннинг 2020-2030 йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегиясига мувофиқ бўлиб, унда аграр секторда илм-фан, таълим ва ахборот интеграциясига алоҳида эътибор қаратилган. FAOнинг ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаши унинг аъзо мамлакатларга такомиллаштирилган илмий-тадқиқот ва инновациялар орқали қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига эришишда ёрдам бериш бўйича доимий мажбуриятини акс эттиради.