in

LABCREATOR Ўзбекистонда эритувчи прекурсорларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Тошкент, Ўзбекистон — «Чирчиқ» Кимё- индустриал технопаркида «LABCREATOR» компаниясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда технопарк матбуот хизмати хабар берди.

Компания кимё лабораториялари учун эритувчилар прекурсорларини қадоқлаш ва сақлашга ихтисослашган.

Лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари:

– Инвестициялар ҳажми: биринчи босқичда 1 миллион АҚШ доллари;

– Ишлаб чиқариш қуввати: йилига 8,7 тонна маҳсулот;

– Тайёр маҳсулотни ички бозорга сотиш – 100%;

– Иш ўринлари: юқори малакали мутахассислар учун 7 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Ишлаб чиқариш корхонаси замонавий ва юқори технологик жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, бу халқаро стандартларга мос сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни кафолатлайди.