Тошкент, Ўзбекистон — Бугунги кунда Татаристоннинг «Tatlift» компанияси томонидан Қашқадарё вилоятида режалаштирилаётган лифт ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
«Tatlift» компанияси мутасаддилари «Ўзелтехсаноат» уюшмасига ташриф буюрдилар.
Ташриф доирасида ташкил этилган учрашувда уюшма раиси ўринбосари Жаҳонгир Жамалов, «Tatlift» компанияси бош директори Гулшат Загидуллина, Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Алишер Закиров ва бошқа масъуллар иштирок этдилар.
Учрашув аввалида, «Tatlift» компанияси фаолияти, янги лойиҳа бўйича режалари ҳақида тақдимот қилинди.
Шу билан бирга, уюшма масъуллари томонидан юртимиз электротехника саноати, унда яратилган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.
Якунда, томонлар лойиҳани амалга оширишнинг навбатдаги босқичларини аниқлаб, бу бўйича ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишдилар.