Тошкент, Ўзбекистон — "Uzbekistan Airports" компанияси E-auksion.uz электрон платформасида Тошкент халқаро аэропорти ва янги қурилаётган юк терминалида жой ижараси учун бир нечта лотларни жойлаштирди.
Учиш терминалида бир нечта майдонлар аукционга қўйилган. Иккинчи қаватда банк маслаҳат хизматларини кўрсатиш пунктини жойлаштириш учун 10 квадрат метр майдон ажратилган. Лотнинг йиллик бошланғич баҳоси – 180 миллион сўм (ҚҚСсиз). Шунингдек, хорижий авиакомпания вакиллигини жойлаштириш учун 8 квадрат метр жой аукционга қўйилган. Лотнинг йиллик бошланғич баҳоси 96 миллион сўм (ҚҚСсиз) этиб белгиланди.
Учиш терминалининг «стерил» ҳудудида халқаро бренд остида фаолият юритувчи умумий овқатланиш шохобчасини жойлаштириш учун 30 квадрат метр майдон ким ошди савдосига қўйилди. Лотнинг йиллик бошланғич баҳоси – 540 миллион сўм (ҚҚСсиз).
"SIP lounge" учиб келиш залида умумий овқатланиш шохобчасини ташкил этиш учун 40 квадрат метр майдон аукционга жойлаштирилди. Лотнинг йиллик бошланғич баҳоси – 288 миллион сўм (ҚҚСсиз).
Аэропорт ҳудудида авиация тозалаш хизматларини кўрсатиш учун перронга чиқиш имконияти бўлган 72,59 квадрат метр майдон ижарага берилади. Лотнинг йиллик бошланғич баҳоси – 548 млн сўм (ҚҚСсиз).
Шунингдек, янги юк терминали маъмурий биносида 132,2 кв.м. майдонни, умумий овқатланиш шахобчасини (ошхона) жойлаштириш учун, электрон савдо йўли билан ижарага бериш режалаштирилган. Лотнинг йиллик бошланғич баҳоси – 237 млн сўм (ҚҚСсиз).
Ушбу аукционлар 2025 йил 11- ва 13 март кунлари E-auksion.uz электрон платформасида бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, аукционда иштирок этувчи компаниялар техник шартларга мос келишлари шарт. Ҳар бир лот бўйича ижарачиларга қўйиладиган талаблар ва бошланғич нархлар E-auksion веб-сайтида мавжуд. Ким ошди савдоси қоидаларига кўра, дастлабки йиллик суммалар ким ошди савдоси пайтида камида 10 фоизга ошиши мумкин.