in

Марказий банк: Банклар томонидан аҳолидан валюта харид қилиш ҳажми 16,1 миллиард долларга етди

Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йилда банклар томонидан аҳолидан валюта сотиб олиш операциялари сони 40% га ошди.

Марказий банки маълумотларига кўра, 2024 йилда банклар томонидан аҳолидан хорижий валюта сотиб олиш бўйича амалга оширилган операциялар сони 68,2 млндан 95,8 млнга ошди (+40,4% й/й). Шу билан бирга, банклар томонидан хорижий валютани сотиш операциялари сони 17,6 млндан 22,8 млнга етди (+29,3% й/й).

Худди шу даврда аҳолидан хорижий валюта сотиб олиш ҳажми $12,3 млрддан $16,1 млрдга (+30,5% й/й) ошган бўлса, валюта сотиш ҳажми $9,1 млрддан $9,4 млрдга (+2,7% й/й) ўсиш кўрсатди.

Ўтган йилда май ойи аҳолидан хорижий валюта сотиб олиш бўйича энг фаоллиги билан ажралиб турди — бу даврда операциялар сони 9,3 миндан ошди. Август эса энг йирик ҳажм билан етакчилик қилди — бу ойда умумий миқдор $1,6 млрдни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Ўзбекистон 3 хил валютада 7 йиллик суверен халқаро облигацияларни жойлаштирган. Ушбу эмиссия доирасида $600 млн (6,9%), €600 млн (5,375%) ва 3 трлн сўм (16,625%) жалб қилинган.