Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистоннинг биринчи рақамли банки TBC Bank ўзининг илк “Оsmon Card” кредит картасини чиқарганини эълон қилди.
“Оsmon Card” Ўзбекистон кредит карталари бозорида сифатнинг янги мезонларини белгилайди. Ушбу маҳсулот фойдаланувчиларга махсус афзалликлар – 55 кунлик фоизсиз давр, бозордаги энг жозибали фоиз ставкалари ва минимал тўлов шартларидан бирини таклиф қилади. Карта бир зумда тасдиқланиб, бепул чиқарилади ва эгасига етказиб берилади. Лимити тикланадиган янги кредит картаси – TBC Bank ривожланиш стратегиясининг муҳим элементи ва маҳсулотлар қаторини кенгайтириш йўлидаги навбатдаги қадами. Аввалроқ банк мижозлар учун “ТBC Uzbekistan” экотизимига киришнинг ягона нуқтаси бўлиб хизмат қилувчи “Salom Card” дебет картасини тақдим қилган эди.
Ника Курдиани, TBC Uzbekistan бош директори: “Оsmon Card”нинг чиқарилиши – ҳамма фойдаланса бўладиган қулай молиявий хизматларни яратиш стратегиямизнинг муҳим босқичи. Янги маҳсулот бозордаги мавқеимизни мустаҳкамлашга, мамлакатда молиявий хизматларни янада қулайроқ қилишимизга ёрдам беради. Бизда кредит бизнесини бошқариш бўйича кўп йилли тажрибага эга энг яхши жамоа бор. Биз Ўзбекистон бозоридаги улушимизни ошириб, жадал ва даромадли ўсишда давом этмоқдамиз.
“Оsmon Card”нинг ишга туширилиши якунланаётган йил ютуқларининг бир қисми. Биз, шунингдек, катта миқдорда молиявий сармоя жалб қилдик, халқаро ҳамкорлар билан стратегик шартномалар туздик ва бозорга янги маҳсулотларни чиқардик”.
2024 йилда TBC Uzbekistan Visa ва Mastercard билан стратегик шериклик тўғрисида келишувга эришди ва умумий миқдори 105 млн АҚШ доллари бўлган молиялаштиришни жалб қилди. Булар: ФМЎдан (Голландия тадбиркорликни ривожлантириш банки) 40 млн доллар миқдоридаги кредит, швейсариялик responAbility Investments AG импакт-инвесторидан 20 млн доллар миқдоридаги кредит линиялари, BlueOrchard дан 25 млн доллар миқдоридаги қарз молиялаштириш, Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 10 млн АҚШ доллари ва Triple Jump орқали Global Gender-Smart Fund'dan (GGSF) 10 млн доллар миқдоридаги кредитлар. Бундан ташқари, яқинда TBC ўзининг облигацияларини илк маротаба миллий валютада жойлаштирди.