in

Татьяна Асмаковец Yangi Bank бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — 3 февралдан Татьяна Асмаковец хусусий Yangi Bank бошқаруви раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда маълумот Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинди.

Бунгача у шу банкда кичик ва ўрта бизнес департаменти директори лавозимида фаолият юритган.

Асмаковец банк бошқаруви раиси лавозимида Светлана Хени алмаштирди. Светлана Хе эса Uzum Bank акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.