in

Тижорат банкларининг устав капиталининг энг кам миқдорини ошириш таклиф этилмоқда

Марказий банк «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига ўзгартиш киритиш бўйича қонун лойиҳасини муҳокама учун жойлаштирди.

Унга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори:

– 2023 йил 1 сентябрдан икки юз миллиард сўмни;

– 2024 йил 1 апрелдан уч юз эллик миллиард сўмни;

– 2025 йил 1 январдан беш юз миллиард сўмни ташкил этиши лозим.