Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йил якунларига кўра, 2023 йил май ойида банк лицензиясини олган “Янги банк”нинг соф зарари 31,9 млрд сўмни ташкил этди (2023 йилда 2,6 млрд сўм). Банкнинг умумий даромади 350,2% га ошиб, 48,1 млрд сўмга етди.
Кредитлар ва лизинг бўйича юзага келиши мумкин бўлган зарарлар учун захиралар 2023 йилдаги 454,8 млндан 11,0 млрд сўмга кўпайди.
Операцион харажатлар ҳам сезиларли даражада ошди — 10,4 млрддан 48,0 млрд сўмгача.
Банкнинг кредит портфели йил якунига кўра 138 млрд сўмни (2023 йилда 46 млрд сўм) ташкил этди, муаммоли кредитлар (НПЛ) улуши эса 8,7% (12 млрд сўм)га етди.