in

Ўзбекистонда 2024 йилда суғурта мукофотлари ҳажми 9,8 трлн сўмга етди

Тошкент, Ўзбекистон — 2024 йил давомида Ўзбекистонда 10 миллионга яқин суғурта шартномаси тузилди. Бу ҳақда Миллий истиқболли лойиҳалар агентлиги хабар берди.

Мазкур маълумотларга кўра:

Суғурта мукофотлари ҳажми 9,8 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан 21% ўсиш кузатилди.

Суғурта тўловлари 2,2 трлн сўмга етиб, ўтган йилга нисбатан 9% ўсиш қайд этилди.

Суғурта компаниялари активлари 11,8 трлн сўмдан ошди, бу эса 2023 йилга нисбатан 24,9% кўп.

Шунингдек, 2024 йил давомида 4 648 та мурожаат кўриб чиқилган, 2 193 таси қаноатлантирилган. Бундай чоралар натижасида жами 34,6 млрд сўм суғурта тўловлари амалга оширилди.