in

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ноябрь ойида 1,67 миллиард долларга камайди

Тошкент, Ўзбекистон — Ноябрь ойида Ўзбекистон Марказий банкининг олтин-валюта захиралари $1,67 млрдга қисқарди ва $41,5 млрдни ташкил этди.

Хусусан, валютадаги захиралар $9,2 млрддан $8,2 млрдга камайди, октабр ойида улар $8,7 млрддан $9,2 млрдгача ошган эди.

Олтиннинг физик ҳажми 12,0 млндан 12,3 млн троя унциясига кўпайди.

Шунга қарамай, регуляторнинг олтин захиралари қиймати $33,4 млрддан $32,7 млрдгача пасайди.