Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон тижорат банклари томонидан жамғарилган депозитлар ҳажми 308,69 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк маълумот берди.
Марказий банк маълумотларига кўра, жисмоний шахслар томонидан жамғарилган депозитлар ҳажми 122,42 трлн сўмни ташкил қилган бўлса, юридик шахслар эса 186,27 трлн сўмни депозитларда жойлаштирган.
Давлат банклари томонидан жами 154,51 триллион сўмлик депозитлар тўпланган. Шундан 101,22 триллион сўми юридик шахслар, 53,29 триллион сўми жисмоний шахслар депозитларидир.
Нодавлат банклар томонидан 154,18 триллион сўмлик депозитлар жалб қилинган бўлиб, шундан 85,05 триллион сўми юридик шахсларнинг, 69,13 триллион сўми жисмоний шахсларнинг депозитларидир.
Банклар орасида жалб этилган депозитлар ҳажми бўйича Ўзмиллийбанк – 36,84 трлн сўм, Капиталбанк – 36,66 трлн сўм, Ипотека банк – 25,69 трлн сўм, Ўзсаноатқурилишбанк – 20,74 трлн сўм ва Агробанк – 19,47 трлн сўм етакчилик қилмоқда.
Бир йилдан ошиқ муддатли депозитлар 119,36 трлн сўмни ташкил этди. Талабгача бўлган омонатлар ҳажми 99,1 трлн сўмга етди. 181 кундан 365 кунгача бўлган муддатли депозитлар 46,26 трлн сўмни, 31 кундан 180 кунгача бўлган депозитлар 32,31 трлн сўмни ташкил этди. 1 кундан 30 кунгача бўлган қисқа муддатли депозитлар ҳажми 11,66 трлн сўмдан ошиб кетди.