Тошкент, Ўзбекистон — Қозоғистондан чет элга жами $1,5 миллиард пул ўтказилган бўлиб, Ўзбекистон асосий йўналиш бўлди. Мамлакатга жами $465 миллион ўтказилган, ундан кейинги ўринда Россия ($459 миллион) жойлашган.
Энг кам маблағ эса Туркияга — $310,6 миллион миқдорида ўтказилган.
Бошқа йўналиш бўйича, яъни Ўзбекистондан Қозоғистонга 23,6 миллиард тенге ($47,42 миллион) маблағ юборилган.