in

TBC Bank Uzbekistan ўзбек сўмида илк маротаба чиқарилган облигациялар жойлаштирилишини амалга оширди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистондаги энг йирик рақамли банк бўлган ва Лондон фонд биржасида рўйхатдан ўтган TBC Bank Group PLC таркибига кирувчи TBC Bank Uzbekistan бир йил муддатга ўзбек сўмидаги илк маротаба чиқарилган облигацияларнинг жойлаштирилиши ҳақида эълон қилади.

TBC Bank Uzbekistan — Ўзбекистонда миллий валютада облигациялар чиқарган биринчи рақамли банк. Жойлаштириш ҳажми 40 миллиард сўмни (3,11 миллион АҚШ доллари), даромадлилик эса 24% ни ташкил этди. Жалб қилинган маблағлар TBC компаниясининг Ўзбекистон бозорида бизнесини кенгайтиришга йўналтирилади. Ўзбекистон аҳоли сони бўйича Марказий Осиёнинг энг йирик мамлакати ҳисобланади ва бу ерда компания 2020 йилдан бошлаб рақамли банк хизматларини фаол ривожлантириб келмоқда.

Ўзбекистон томонидан 2019 йилда суверен евробондларнинг биринчи марта муваффақиятли жойлаштирилиши кейинчалик ҳам суверен, ҳам корпоратив эмитентлар томонидан АҚШ долларида ва миллий валютада кенг кўламли облигациялар чиқарилишига асос бўлди. Ўшандан буён мамлакатнинг молия бозори барқарор ўсиб, жадал ривожланиб келмоқда ҳамда халқаро инвесторларнинг эътиборини тобора кўпроқ жалб этмоқда.

Облигацияларнинг дебют чиқарилиши TBC Uzbekistan учун яна бир муҳим воқеага айланди. TBC Uzbekistan таркибига TBC Bank Uzbekistan, Payme ва Payme Nasiya киради, мамлакат бўйича унинг рўйхатдан ўтган уникал фойдаланувчилари сони эса 17 миллионга етган. Дебют облигацияларининг жойлаштирилиши TBC Bank Узбекистанънинг молиялаштириш манбаларини янада диверсификация қилишга бўлган интилишини акс эттиради. TBC мамлакатдаги энг йирик рақамли банк ҳисобланади ва маҳаллий ҳамда хорижий инвесторларни миллий капитал бозорларига жалб этишга фаол ҳисса қўшиб келмоқда.

Ника Курдиани, TBC Uzbekistan бош директори: "Биз ўзбек сўмидаги илк облигациялар чиқарилишини эълон қилишдан ғоят мамнунмиз. Битим TBC Capital кўмагида амалга оширилди ва маҳаллий бозорда Тат Reestr брокер вазифасини бажаради. Ушбу жойлаштириш ҳам TBC учун, ҳам умуман Ўзбекистон молия бозори учун муҳим босқич ҳисобланади: у бизнинг минтақани иқтисодий ривожлантиришга ва Марказий Осиёда ўз фаолиятини кенгайтиришни истаган инвесторлар учун янги имкониятлар яратишга бўлган интилишимизни акс эттиради. Маблағ манбалари диферсификатциясини амалга ошириш ва Ўзбекистондаги мавқеимизни мустаҳкамлашни давом эттирар эканмиз, мамлакат молия бозорини ривожлантиришга янада салмоқлироқ ҳисса қўшишга интиламиз".

TBC Uzbekistan Марказий Осиёда банк секторининг рақамли ўзгаришини етакчи куч сифатида бошқармоқда ва молиявий хизматлар келажагини шакллантириш учун замонавий технологияларни жорий этмоқда. Ўзининг технологик платформасига асосланган ҳолда, TBC Uzbekistan барча хизматларни фақат рақамли каналлар орқали тақдим этади ва тез суръатлар билан ривожланаётган учта финтеч-бизнесини ўз ичига олади – TBC Bank Uzbekistan, Payme ва Payme Насия.

Облигацияларнинг чиқарилиши TBC Uzbekistanнинг барқарор ривожланишини тасдиқловчи муваффақиятли молиявий битимлар қаторидаги навбатдаги қадам бўлди. Йил бошидан буён TBC Bank Uzbekistan жами 105 миллион АҚШ доллари миқдорида молиялаштириш жалб қилди, жумладан буларга FMO (Голландия тадбиркорликни ривожлантириш банки)дан 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит, Швейсариялик  responsAbility Investments AG импаcт-инвестордан умумий қиймати 20 миллион АҚШ доллари бўлган кредит линиялари, BlueOrchardдан 25 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз маблағлари, ЕТРБъдан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит ҳамда Triple Jump орқали Global Gender-Смарт Fund (GGСF)дан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ киради.