in

Гвардиола: Ҳусанов аллақачон ҳамманинг ёқимтойига айланиб улгурди

Тошкент, Ўзбекистон — Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган учрашувда Манчестер Ситй меҳмонда Тоттенҳем устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Пеп Гвардиола Абдуқодир ҳақида фикр билдирди:

"Ҳусанов аллақачон кийиниш хонасида ёқимтойга айланган. Бугун у ўйинга ҳатто тиш чўткаси ва бошқа ортиқча нарсаларсиз келибди. Ҳеч нарса олмаган. Шунчаки футбол ўйнаш учун келди.

У билан гаплашсангиз, фақат кулиб туради, жилмаяди. Лекин у ишончли футболчи.

У жуда тез, жудаям, жудаям тезкор. Тўп билан муомала ва узатмаларининг сифати ғайриоддий даражада. У ҳали энди 20 ёшда. Вақт ўтган сари яхшиланиб бораверади.

Ундаги тезликни шу пайтгача кўрмаганман. Тезкор футболчиларни кўп кўрганман, лекин у энг яхшиларидан бири.

Уни ҳамма яхши кўради. У камгап, меҳнаткаш, нолимайди, жуда камтар. Шунинг учун ишончим комилки, мухлисларимиз уни севиб қолишади.

«Челси»га қарши ўйиннинг дастлабки 5 дақиқасида бўлган воқеадан сўнг ўзини ўнглаш осон эмас эди, аммо у ўзини йўқотмади ҳамда вазиятни яхшилади. Сўнгги ўйинларда жуда яхши натижа кўрсатди", – деди МанСитй бош мураббийи.

Ўйиндан сўнг МанСитй расмий саҳифаларида Абдуқодир Ҳусанов иштирокида бир нечта видеолар жойланди. Ва у ерда ҳар доимгидек ўзбеклар жуда фаол 🙂 Хурсандчилигимизга кўз тегмасин, илоҳим.