Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов америкалик Виржил Ортисга қарши жангда мағлубиятга учради.
Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди ва ҳакамлар якдил қарор билан ғалабани Ортисга беришди. Ҳисоб қайдномалари 117-111, 115-113, 115-113 кўринишида америкалик спортчи фойдасига чиқди.
Шу тариқа, Виржил Ортис WBCнинг вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритди.
Исроил Мадримов учун бу профессионал фаолиятидаги иккинчи мағлубият бўлди.