in

Оксана Чусовитина – Жаҳон Кубоги босқичи ғолиби

Тошкент, Ўзбекистон — Афсонавий ўзбек ва жаҳон гимнастика юлдузи Оксана Чусовитина Бокуда бўлиб ўтган Жаҳон Кубоги босқичида ғалабага эришди.

У тиргакли сакраш финалида 13.516 балл тўплаб, ўзининг юксак маҳорат даражасини намойиш қилди ва энг яхши натижа билан олтин медални қўлга киритди.