in

Олмазор туманида югуриш мусобақаси сабабли транспорт ҳаракати чекланади

Тошкент, Ўзбекистон — 7 декабрь куни, эрталаб соат 10:00 дан 13:00 гача Олмазор туманида "Янги ҳаёт, янги Ўзбекистон учун" шиори остида ўтказиладиган оммавий югуриш мусобақаси (5000 метр) муносабати билан автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланади.

Чекловлар қуйидаги йўллар бўйича амалга оширилади:

– Соғлом авлод кўчаси Кичик ҳалқа йўли кўчаси билан чорраҳасидан Шифокорлар кўчаси чорраҳасигача;

– Шифокорлар кўчаси Соғлом авлод кўчаси чорраҳасидан Қамарнисо кўчаси чорраҳасигача;

– Қамарнисо кўчаси Шифокорлар кўчаси чорраҳасидан Талабалар кўчаси чорраҳасигача;

– Талабалар кўчаси Қамарнисо кўчаси чорраҳасидан Кичик ҳалқа йўли кўчаси чорраҳасигача.