in

Равшан Эрматов: Осиё Кубоги–2031 — Марказий Осиё учун тарихий имконият

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистоннинг 2031 йилги Осиё Кубогини биргаликда ўтказиш ташаббуси ҳақида фикр билдириб, буни Марказий Осиё учун тарихий имконият деб атади.

Футбол жамоатчилиги саволларига жавоб берган Ирматов Осиё Кубоги қитъадаги энг йирик мусобақа эканини ва уни ўтказиш учун доим кўплаб даъвогарлар бўлишини таъкидлади.

Ҳозирда Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) расмий аризаларни қабул қилмоқда. Кейинчалик улар тасдиқланиб, расман эълон қилинади. Шундан сўнг, мезбонликка даъвогар мамлакатларнинг имкониятлари ҳар томонлама баҳоланади.

ОФКнинг махсус инспекцион гуруҳи уларнинг талабларга қай даражада мос келишини ўрганади. ОФК барча Осиё минтақаларида футбол ривожланишидан манфаатдор. Шу пайтгача Осиё Кубоги қитъанинг турли ҳудудларида ўтказилган, лекин ҳали Марказий Осиёда эмас. Бу эса минтақанинг аризасига ижобий ёндашиш учун асос яратади.

Мезбонлик учун қўйиладиган талаблар ва Ўзбекистоннинг тайёрлик даражаси ҳақида сўз юритар экан, Эрматов сўнгги йилларда мамлакат учта йирик қитъа турнири — U-20 ва U-23 Осиё чемпионатларини муваффақиятли ўтказганини таъкидлади.

Аввалроқ ОФК Ўзбекистоннинг катта мусобақаларга мезбонлик қилиш имкониятига шубҳа билдираётган эди. Бироқ барча талаблар юқори даражада ва ўз вақтида бажарилганидан сўнг, бу хавотирлар бартараф этилди.

Тайёргарлик жараёнида меҳмонхоналар, логистика, транспорт инфратузилмаси ва бошқа муҳим объектлар халқаро стандартларга мослаштирилди. Бу эса Ўзбекистоннинг ишончли ташкилотчи сифатидаги нуфузини мустаҳкамлади.

Мамлакатда замонавий стадионлар мавжуд, бироқ асосий ўйинлар учун 40–50 минг томошабинга мўлжалланган ареналар зарур. Бу йўналишда фаол иш олиб борилмоқда.

Турнирни ўтказишда қўшни давлатлар ҳам фаол ёрдам беришга тайёр. Масалан, Бишкекда (Қирғизистон) 51 минг томошабинга мўлжалланган стадион қурилиш ишлари бошланган.

Эрматовнинг ишонч билдиришича, агар ариза қабул қилинса, Марказий Осиё Осиё Кубогининг энг ёрқин мусобақаларидан бирини ўтказиш имкониятига эга бўлади.

Турнир футбол мухлислари учун ҳақиқий байрам бўлади. Осиё футболи тез суръатларда ривожланмоқда — қитъа клубларига жаҳон юлдузлари келмоқда, Осиё футболчилари эса Европанинг етакчи жамоаларига ўтишда. Уларнинг барчаси Осиё Кубогида иштирок этади, мухлислар эса уларнинг ўйинини ўз стадионларида кўриш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, мусобақа қуйидаги узоқ муддатли фойдаларни келтириши мумкин:

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз уй майдонида тўп суриш имкониятига эга бўлади.

Қўшни давлатлар билан ҳамкорлик мустаҳкамланади.

Футбол инфратузилмаси ривожланади.

Ўзбекистон мутахассислари қимматли тажриба тўплайди.

Марказий Осиё футболга халқаро диққат-эътиборни жалб қилади.

Минтақанинг туризм ва маданиятига қизиқиш ортиши мумкин.

Эрматовга кўра, бу каби йирик лойиҳа ҳатто болалар футболи ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

“Биз Осиё Кубогини мезбонлик қилиш учун бор кучимизни сарфлаймиз”, — дея хулоса қилди у.