Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италиянинг «Рома» клуби томонидан 2025 йил февраль ойининг энг яхши футболчиси деб эътироф этилди.
Ўзбек ҳужумчиси илк бор бу мукофотга сазовор бўлди. У клубнинг расмий сайтида ўтказилган овоз бериш натижаларига кўра энг кўп овоз тўплади.
Шомуродов Пауло Дибала, Анхелиньо, Зеки Челик ва Маттео Суле каби юлдуз футболчиларни ортда қолдирди.