Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Гонконгни йирик ҳисобда мағлуб этди
«Осиё Кубоги U23» саралаш раунди доирасида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Гонконгни йирик ҳисобда мағлуб этди.
Ўзбекистонлик футболчилар 10:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўзбекистон терма жамоаси таркибида голларни қуйидаги футболчилар киритишди: Хусайн Норчаев 3 та, Аббосбек Файзуллаев, Алишер Одилов, Умарали Раҳмоналиев ва Улуғбек Ҳошимов 3 та. Яна бир тўпни ўз дарвозасига Ман Йип Чеук киритди.
12 сентябрь куни футболчиларимиз эронлик тенгқурларига қарши тўп суришади.