Тошкент, Ўзбекистон — 2025 йил 24 февралдан 24 мартга қадар Samarkand Marathon ва UzPost ҳамкорлигида ONLINE MARATHON — хайр-эҳсонга бағишланган онлайн югуриш мусобақаси ташкил этилади. У Samarkand Marathon югуришлар сериясининг бир қисми ҳисобланади.
Тадбирда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш 24 февралда марафоннинг расмий веб-сайтида очилади. Тўпланган маблағлар хайр-эҳсон ташаббусларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
ONLINE MARATHON ҳар бир иштирокчига ўзига қулай вақтда ва ўз йўналиши бўйича югуриш имконини беради.
Samarkand Marathon югуришлар серияси куратори Сагитов Мирхан таъкидлади: «ONLINE MARATHON — бу Ўзбекистоннинг турли бурчакларидан бўлган югуриш ишқибозлари учун Samarkand Marathon’нинг бир қисми бўлиш имкониятидир. Биз нафақат спорт ва соғлом турмуш тарзини оммалаштириш, балки муҳим хайрия ташаббусларига эътибор қаратишни ҳам мақсад қилганмиз».
Иштирокчилар учун ёш тоифаларига қараб қуйидаги масофалар белгиланган:
13 ёшдан: 2 км (югуриш, скандинавча юриш);
16 ёшдан: 5 км, 10 км;
18 ёшдан: 21,1 км, 42,2 км.
Болалар учун махсус югуришлар:
KIDS RUN – 60 (60 м) — 3 ёшдан;
KIDS RUN – 300 (300 м) — 4-6 ёш;
KIDS RUN – 600 (600 м) — 7-11 ёш;
KIDS RUN – 1000 (1000 м) — 11-12 ёш.
ONLINE MARATHON нафақат катта мусобақаларга тайёргарликни текшириш имконияти, балки Samarkand Marathon’нинг хайрия мақсадларини қўллаб-қувватлаш ва эсдалик совғаларига эга бўлиш имконидир. Фақат Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиб, совринларга эга бўлишлари мумкин.