Тошкент, Ўзбекистон — Айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги вилоят делегацияси Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳрида бўлиб турибди.
Ташриф дастуридан қатор учрашувлар, амалий музокаралар, ҳамкорлар билан ижтимоий-иқтисодий соҳаларга доир бир қанча келишувлар кўзда тутилган.
Бугун делегация аъзолари вилоят ҳокими бошчилигида шаҳарнинг бир қатор диққатга сазовор манзилларида бўлишди.
Шулардан бири Нижний Новгород шаҳрида жойлашган IТ соҳалари бўйича етакчи мутаҳассислар тайёрловчи «NEYMARK» таълим кампусидир.
