in

Тошкент шаҳридаги Инха университетига ректор тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Бобур Сагдуллаевич Абдуллаев Тошкент шаҳридаги Инха университети ректори этиб тайинланди.

Бобур Абдуллаев бунга қадар Тошкент шаҳридаги Амити университети бошқаруви директори вазифасини бажарувчи лавозимида ишлаган.

У Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Корея Республикаси давлат хизматчиларини ўқитиш маркази институтини тамомлаган.