in

2024 йилда Ўзбекистон аҳолисининг 93,3 фоизи интернетдан фойдаланган

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчи аҳоли улуши барқарор ўсишда давом этмоқда.

Миллий статистика хизмати томонидан ўтказилган танланма уй хўжаликлари сўрови натижасига кўра, 2024 йилда бу кўрсаткич 93,3% га етган.

Бу деярли бутун катта ёшли аҳоли интернет тармоғига эга эканини англатади. Ўтган йиллар билан солиштирилганда, мамлакатда интернет фойдаланувчилар сонидаги ўсиш жуда сездиларли:

2021 йил — 76,6%

2022 йил — 83,9%

2023 йил — 89%

2024 йил — 93,3%

Бу ўсиш рақамлаштириш, интернет инфратузилмасини ривожлантириш ва аҳолини рақамли хизматлардан фойдаланишга жалб этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самараси сифатида қайд этилмоқда.