in

Икки ой ичида Ўзбекистонга 1,3 миллион сайёҳ ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида мамлакатга 1,3 миллион хорижлик сайёҳ келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37,1% (361,2 минг киши) кўп.

Энг кўп сайёҳ қўшни давлатлардан келган:

Қирғизистон – 422,6 минг киши

Тожикистон – 401,4 минг киши

Қозоғистон – 199 минг киши

Россия – 90,6 минг киши

Афғонистон – 81,8 минг киши

Туркманистон – 48,9 минг киши

Шунингдек, Туркиядан – 22,5 минг, Хитойдан – 14 минг, Ҳиндистондан – 10,3 минг ва Жанубий Кореядан – 5,3 минг сайёҳ ташриф буюрган. Бошқа давлатлардан келган сайёҳлар сони 38,8 минг нафарни ташкил этди.

Туристлар оқимининг ўсиши Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналиши сифатидаги нуфузи ошиб бораётганини тасдиқлайди.