in

Пекинда туризм соҳасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш бўйича кейинги қадамлар муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон — Пекинда “Хитойда Ўзбекистон туризми йили”нинг расмий очилиши тадбирлари доирасида Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев ва ХХР маданият ва туризм вазири ўринбосари Ли Йингчуан ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Хитойга бўлган давлат ташрифи чоғида ХХР Раиси С.Сзинпин билан эришилган келишувларга мувофиқ ўтказилаётган “Хитойда Ўзбекистон туризми йили” муваффақиятли бошланганини қайд этдилар.

Учрашувда туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ҳар томонлама кенгайтириш бўйича кейинги қадамлар атрофлича муҳокама қилинди. Хитой томони “Хитойда Ўзбекистон туризм йили”нинг барча тадбирларини ҳамкорликда юқори савияда ўтказишга тайёрлигини тасдиқлади.

Л.Йингчуан яқин йилларда Ўзбекистон хитойлик сайёҳлар учун севимли йўналишлардан бирига айланишига ишонч билдирди.