in

2024 йилда АҚШдан Ўзбекистонга 30 672 турист ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон — Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йил давомида АҚШдан Ўзбекистонга 30 672 нафар турист келган.

Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 7 720 нафарга ошган.

2024 йилда АҚШ туристларининг Ўзбекистонга ташриф буюриш сабаблари:

Сайёҳат – 24 545 киши

Хизмат сафари – 2 861 киши

Қариндошларни зиёрат қилиш – 2 517 киши

Тижорат мақсадида – 397 киши

Таълим – 340 киши

Даволаниш – 12 киши