Тошкент, Ўзбекистон — Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланди.
Тегишли фармонга Президент Шавкат Мирзиёев имзо чекди, деб хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қудратхўжаев 2022 йил ноябридан буён Ўзбекистон Бош прокурорининг ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимида фаолият юритиб келган.
У янги лавозимда 2022 йил мартидан буён ФВВни бошқариб келган Абдулла Қулдошев ўрнини эгаллади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, жумладан, вазирлар лавозимига номзодлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тасдиқланиши лозим.
25 февралда Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ботир Қудратхўжаев номзодини муҳокама қилиб, уни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига тасдиқладилар.