in

Бухоро вилоятида учта туман ва бир шаҳарга ҳокимлар тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Бухоро вилоятининг 3 та тумани ва битта шаҳрида ҳоким алмашди.

Ҳаёт Давлатов Пешку тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Когон шаҳар ҳокими эди.

Акмал Остонов Вобкент тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Қоровулбозор тумани ҳокими эди.

Миршакар Тўрабоев Когон шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари эди.

Ўткир Ҳамроев Қоровулбозор тумани ҳокими этиб тайинланди. Бунга қадар у вилоят ҳокимлиги бошқарув аппарати ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари эди.