Тошкент, Ўзбекистон — Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе бугун, 4 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Тошкент халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олдилар.
Аввалроқ, ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар, қўшма ҳукуматлараро комиссия мажлиси, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқа расмий тадбирлар режалаштирилгани маълум қилинган эди.