in

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Жиззах вилоятида янги ҳоким ўринбосарлари лавозимига тайинловлар амалга оширилди.

Зафар Азимов Жиззах вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У яқинда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият бошлаган эди.

Зафар Рузиев Жиззах вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари – қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунгача Зарбдор тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди. 2013-2019 йилларда у Қашқадарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган.