in

Коста-Рикага депортация қилиш режалаштирилган етти ўзбекистонлик Тошкентга қайтиб келди

Тошкент, Ўзбекистон — 24 феврал куни АҚШ ҳукуматининг дастлаб Коста-Рикага депортация қилишни режалаштирган етти нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтиб келди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурxoнов.

«АҚШ томони билан олиб борилган музокаралар натижасида 24 феврал куни Коста-Рикага юборилиши режалаштирилган, аммо ватанга қайтишни истаган етти нафар фуқаромиз Нью-Йоркдан учган рейс билан Тошкентга етиб келди», — дейилади баёнотда.

Сўнгги ҳафталарда АҚШ бир нечта депортация рейсларини амалга ошириб, Осиё мамлакатларидан, жумладан, Ўзбекистондан келган юзлаб муҳожирларни Панама ва Коста-Рикага юборган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги вазиятга изоҳ берар экан, ўзбекистонликларни хавфсиз равишда ватанга қайтариш учун АҚШ ва Лотин Америкаси давлатлари ҳукумати билан доимий алоқада эканини таъкидлади. Шунингдек, вазирлик Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик ваколатхоналари фуқароларга ҳар қандай шароитда ҳам ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилди.