Тошкент, Ўзбекистон — Адлия вазирлиги va Корея интеллектуал мулк идораси ҳузуридаги Корея патент маълумотлари институти (KIPI) вакиллари томонидан “Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича ўрганишлар олиб борилди.
Ушбу тадбир doirasida Адлия вазирлигида Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (КОIСА) O‘zbekistondagi идораси раҳбари Мён Соп Шин boshchiligidagi делегация va адлия вазири ўринбосари М. Икрамов бошчилигидаги вазирлик вакиллари ўртасида якуний учрашув tashkil этилди.
Учрашувда КОIСА, KIPI va вазирлик вакиллари ўртасида “Ўзбекистонда интеллектуал мулк sohasida давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси бўйича ҳафта давомида олиб борилган тадқиқот натижалари, лойиҳа йўналишлари va amalga oshirish муддатлари, шунингдек, келажакдаги истиқболлар muhokama qilindi.
Адлия вазири ўринбосари М. Икрамов ўз кириш сўзида КОIСАга лойиҳани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдириб, мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёнларида халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ҳамда интеллектуал мулкни рўйхатдан ўтказишдаги давлат хизматлари ҳақида маълумот берди.
Ўз навбатида, КОIСА идораси раҳбари жаноб Шин ушбу лойиҳанинг давлат хизматларини рақамлаштириш, хусусан, «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган мақсадларни амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши соҳа бўйича Ўзбекистоннинг минтақада етакчи давлатлардан бирига айланишига имкон яратишини таъкидлаб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, Адлия вазирли 2024 йил июнь ойида КОIСА томонидан “Мамлакатлар бўйича лойиҳалар va дастурлар” дастури doirasida “Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш” лойиҳаси ғолиб деб топилди.
Лойиҳани амалга ошириш учун 9,73 млн. АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилган.