in

Марат Жўраев Ўзбекистон Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон — Ўзбекистонда Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлов амалга оширилди.

Бу лавозимга Марат Жўраев тайинлангани ҳақида вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Марат Жўраев янги тайинловга қадар Ўзбекистон Президенти Администрациясида Банк соҳасини ривожлантириш, молия бозори ва молиявий технологиялар бўйича бўлимни бошқариб келган.