in

Маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизим коди белгиланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон — Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳаларда ахборот тизимларини жорий қилиш, маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали ахборот алмашинувини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, маъмурий-ҳудудий бирликларга оид қарор ва бошқа ҳужжатларни электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини жорий этиш зарурати юзага келмоқда.

Қонун лойиҳаси билан маъмурий-ҳудудий бирликларнинг давлат реестрини юритиш ва бошқа тизимлар билан ахборот алмашинувида бирҳилликни таъминлаш мақсадида маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизим коди белгиланмонда.

Шунингдек, маъмурий-ҳудудий бирлик таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий бирликларнинг маъмурий-ҳудудий объектни белгилаш тизим коди кўрсатилган рўйхатини шакллантириш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг номланиши уларнинг қонунчилик ҳужжатларидаги расмий номланишига мувофиқлаштиришни назарда тутадиган ўзгартиришлар киритиляпти.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тегишли вазирлик ва идоралар электрон базалари билан интеграция қилиш ва маълумот алмашинувини йўлга қўйиш, давлат реестрида ишончли ахборотлар асосида марказлашган маълумотлар базасини шакллантиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.